АсосийЖамият

Тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

'Тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида июнь ойида тиланчилик билан шуғулланаётган шахсларга қарши ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида уч юзга яқин шахслар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.

Қайд қилинишича, уларнинг 70 нафарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг "Тиланчилик қилиш" моддасига асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 47 нафари маъмурий жаримага тортилган. 68 нафари билан профилактик суҳбат ўтказилган ва суд томонидан огоҳлантирилган. 44 нафар вояга етмаган бола Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига топширилган. 15 нафарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги сабабли Реабилитация марказига юборилган, 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг "Тиланчилик қилиш" моддасига кўра жиноят иш қўзғатилган. Қолган шахсларга нисбатан текширув ишлари давом этмоқда.

Таъкидланишича, 2025 йил ярим йиллик ҳисоботига кўра, тиланчиликни ўзига касб қилиб олган 1880 нафар шахс аниқланган.

Қонунчиликка кўра, бу турдаги ҳуқуқбузарлик билан шуғулланиш БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда жаримага (1 млн 125 минг сўм) ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий ҳолати бузилган, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш, шунингдек, шахсларга алкоголли ичимликларни ёхуд гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда уларни тиланчилик қилишга жалб этиш БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда жарима солишга (3 млн 750 минг сўм) ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шундай қилмиш маъмурий жазо қўллангандан кейин содир этилса, жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади ва 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда ҳужжатсиз ишлаётган ўзбекистонликлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 22:58

    Россияда ҳужжатсиз ишлаётган ўзбекистонликлар қўлга олинди

    Улар қурилиш объектида керакли ҳужжатларсиз ишлаган.

    'Ўзбекистонда ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 21:40

    Ўзбекистонда ер қимирлади

    Эпицентрда зилзиланинг сезилиш кучи 4 балл бўлган.

    'Перевалда 3 кундан бери ёнғин бўлаётгани айтилди'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 20:38

    Перевалда 3 кундан бери ёнғин бўлаётгани айтилди

    ФВВ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 19:18

    Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...

    Пойтахтда фуқароларни алдаб пул йиғаётган уч нафар шахс қўлга тушди.

    'Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 19:18

    Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...

    Пойтахтда фуқароларни алдаб пул йиғаётган уч нафар шахс қўлга тушди.

    'Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 15:34

    Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

    Фарғонада 100 дан ортиқ жарималари бекор қилинган Malibu-2 машинаси Акмал Аҳмедовнинг яқин қариндошига тегишли бўлиб чиқди.