АсосийДунё

Трамп Россия ва Украина уруши ҳақида гапирди

Қўшма штатлар етакчиси икки мамлакат ўртасидаги можаро тўхтамаслиги мумкинликдан хавотирда.

'Трамп Россия ва Украина уруши ҳақида гапирди'ning rasmi


Трамп Украина урушини тўхтата олишига ишончи комил эмаслигини айтди, бироқ бу унинг устувор вазифаси эканини таъкидлади. Бу ҳақда “Politico” ёзмоқда.

"Мен билмайман. Бу содир бўладими ёки йўқми, аниқ айта олмайман", — дея жавоб берди АҚШ президенти Украинадаги урушни тўхтатиш имконияти ҳақидаги саволга. 

Шу билан бирга, Трамп Россия-Украина можаросини тўхтатиш унинг устувор мақсади эканини айтди. 

"Бу баёнот Трампнинг яқинда Путин ва Зеленский билан бўлиб ўтган суҳбатларидан сўнг янгради ва вазият мураккаблиги ҳамда можарони ҳал қилиш борасидаги ноаниқликни кўрсатиб бермоқда", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар