АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи маълум қилинди

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

'Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи маълум қилинди'ning rasmi

“Ўзгидромет” 9—11 июль кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Маълумот чун, Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:56

    Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди

    Ҳолат тафсилотлари очиқланди.

    'Кувайтдаги ноёб ёқут тошлар Ўзбекистонга олиб келинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:39

    Кувайтдаги ноёб ёқут тошлар Ўзбекистонга олиб келинади

    “Ислом мерослари уйи” ва “Ториқ Ражаб музейи”га илмий-ижодий сафар қилинди.

    'Андижонда пичоқлаб ўлдирилган марҳум инспектор мукофотланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:34

    Андижонда пичоқлаб ўлдирилган марҳум инспектор мукофотланди

    Медаль вилоят ҳокими томонидан марҳумнинг оила аъзоларига топширилди.

    'Эҳсон баҳонасида одамлардан пул олганлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Эҳсон баҳонасида одамлардан пул олганлар аниқланди

    3 нафар шахсдан далилий ашё сифатида пул маблағлари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

    'IELTS энди фақат компьютерда: Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб “қоғозли формат” бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:42

    IELTS энди фақат компьютерда: Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб “қоғозли формат” бекор қилинади

    Бу ўзгариш IDP, British Council ва Cambridge University Press Assessment томонидан ўтказиладиган барча имтиҳонларга тегишли.

    'Андижонда 2 синф ўқувчилари ҳовузда чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:01

    Андижонда 2 синф ўқувчилари ҳовузда чўкиб кетди

    Ҳодиса ортидан 2 синфдош ҳалок бўлган.