АсосийЖамият

IELTS энди фақат компьютерда: Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб “қоғозли формат” бекор қилинади

Бу ўзгариш IDP, British Council ва Cambridge University Press Assessment томонидан ўтказиладиган барча имтиҳонларга тегишли.

'IELTS энди фақат компьютерда: Ўзбекистонда 11 июлдан бошлаб “қоғозли формат” бекор қилинади'ning rasmi

Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш даври ниҳоясига етди. 11 июлдан бошлаб барча тестлар фақат компьютерда ўтказилади. Бу ҳақда ИДП тест маркази расмий хабар берди.

10 июль куни бўлиб ўтадиган IELTS — қоғозли шаклда ўтказиладиган сўнгги имтиҳон бўлади. Бу ўзгариш ИДП, British Council ва Cambridge University Press & Assessmentтомонидан ўтказиладиган барча имтиҳонларга тегишли.

Қоғозли шаклнинг бекор қилиниши оператив ва хавфсизлик сабаблари билан изоҳланмоқда. Сўнгги ойларда айрим имтиҳонларнинг жавоблари тестдан олдин тарқаб кетгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Хусусан, 7 июнь куни ўтказилган имтиҳон жавоблари кечикиб 24 июнда эълон қилинган.

Шу сабаб, Edu-Action Exams маркази рўйхатдан ўтган абитуриентларга иккита имкониятни таклиф қилмоқда:

1. IELTSни компьютер шаклида топшириш (бепул ўтказилади);

2. Тўловни тўлиқ қайтариб олиш.

Маълумот учун, ҳар йили дунё бўйича 4 миллиондан ортиқ инсон IELTS топширади. Бу тест олий таълим, миграция ва ишга жойлашишда халқаро эътирофга эга бўлган энг ишончли тизимлардан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар