АсосийДунё

“Устангиз бор, нарх айтмайди” деганлар жиноятга аралашиб кетди

Тошкентда 12 кишилик товламачи гуруҳ қўлга олинди.

'“Устангиз бор, нарх айтмайди” деганлар жиноятга аралашиб кетди'ning rasmi

Пойтахт Тошкент яна бир марта сохта “усталар” билан боғлиқ шов-шувли воқеага гувоҳ бўлди. Бу сафар ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Учтепа туманидаги “Автомобиль эҳтиёт қисмлари” бозорида фаолият юритиб келган 12 кишилик жиноий гуруҳ фош этилди.

Улар ким? Оддий тил билан айтганда – устахона ортида товламачилик билан шуғулланган “бизнесменлар”. Қанча одамнинг машинасини “ремонт қиламиз” деб олиб, кейин эса розилигисиз эҳтиёт қисмлар ўрнатган. Қанча одамга “600 долларлик иш учун 13 300 доллар берасан” деб дағдаға қилган.

Яхши хизмат кўрсатмаган – қўрқитган. Яхши тил билан нарх айтмаган – калит олиб, тазйиқ қилган. Яхши усталик қилмаган – сохта хизматни уч баробар нархда сотган.

Энг ёмони: ҳаққини сўраган мижозга таҳдид қилишган. Яна бир ҳолатда – одамнинг машинасига ўзлари билганча деталь ўрнатиб, 15 миллион сўм сўрашган. Калитни бермай, босим қилишган. Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Иккита бошқа фуқародан 70 миллион сўм олиб, ваъда қилинган ишни ҳам бажармаганлар. Бу энди оддий усталик эмас – бу очиқдан-очиқ “авторитетлик” устахонаси.

Ҳозирда барча гумондорлар ушланган. Уларнинг ҳаракатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан фуқароларни огоҳ бўлишга чақирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:26

    Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди

    Тожикистонда 13 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси истиқомат қилаётгани айтилмоқда.

    'Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:43

    Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда

    Ушбу ташаббус Екатеринбургда очилаётган Ҳиндистон консуллиги томонидан қўллаб-қувватланди.

    'Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:21

    Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди

    Киевдаги олий ўқув юртларидан бирининг собиқ талабаси ва унинг отаси қўлга олинган.

    'АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби ҳақида билармидингиз?'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:17

    'Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:34

    Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди

    Ғарбий Европанинг катта қисмлари ҳаддан ташқари иссиқликдан азият чеккан 10 кунни қамраб олди.

    'Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:37

    Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди

    Ҳалокат ортидан ўлим ва оғир жароҳатлар бор.