АсосийЖамият

Ер майдонларини пулламоқчи бўлган “уддабуронлар” қўлга тушди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши очилган.

'Ер майдонларини пулламоқчи бўлган “уддабуронлар” қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент вилоятида ер майдонларини сотишда фуқароларни алдаш билан боғлиқ икки фирибгарлик гуруҳи фаолияти ошкор қилинди. Улар олдиндан катта миқдорда пул олган вақтда Ички ишлар ва прокуратура ходимлари ҳамкорликда ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятидаги ер майдонлари билан боғлиқ икки фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Фуқаролар Ш.А. ва А.С. 4 гектар бўш ерни 420 минг АҚШ доллари эвазига сотишини ва юқори лавозимдагилар ёрдамида коттедж қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштиришини ваъда қилиб, олдиндан 90 минг долларни олган пайтда ушланди.

Шунингдек, Н.Н. ва Ш.М. кадастр идораларидаги танишлари орқали Ургут туманидаги фермер хўжалигининг 1,5 гектар ер майдонини 80 минг долларга фуқаро А.О. номига расмийлаштиришни ваъда қилиб, олдиндан 20 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган пайтда ушланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар