АсосийДунё

Трамп NASA раҳбарлигига Транспорт вазирини вақтинча тайинлади

Бу танлов ортидан Қўшма Штатлар етакчиси миллиардер Илон Маск билан келишмовчилик юзага келгани айтилмоқда.

'Трамп NASA раҳбарлигига Транспорт вазирини вақтинча тайинлади'ning rasmi

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Транспорт вазири Шон Даффини NASA раҳбари этиб тайинлади.

Дональд Трампга кўра, Шон Даффи мамлакат инфратузилмасини тиклаш борасида муҳим лойиҳаларга бош-қош бўлган мутахассис сифатида эндиликда АҚШ Миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармасига (НАСА) ҳам вақтинча раҳбарлик қилади.

“Шон нафақат транспорт масалаларида, балки замонавий ҳаво ҳаракатини бошқариш, йўл ва кўприкларни замонавийлаштиришда ҳам ўзини кўрсатди. У NASA каби тобора муҳим аҳамият касб этаётган ташкилотга, ҳатто қисқа муддатга бўлса ҳам, ажойиб раҳбар бўлади”, — дея ёзди Трамп.

Аввалроқ Трамп миллиардерни тайинлаган эди

2024 йил декабрь ойида Трамп NASA раҳбари лавозимига SpaceX билан ҳамкорлик қилувчи миллиардер-астронавт Жаред Айзекманни кўрсатган эди. У Айзекманнинг коинотга бўлган иштиёқи ва астронавтлик тажрибасини юқори баҳолаган. Бироқ апрель ойида тасдиқланган номзод июнь ойида Трамп томонидан бекор қилинди.

Маск – Трамп можароси орқасида турган сабабми?

“Reatures” манбаларига кўра, Айзекман номзоди Илон Маск таъсирида илгари сурилган. Бироқ Трамп ва Маск ўртасидаги муносабатлар ёмонлашганидан сўнг, Трамп маслаҳатчилар босими остида бу қарорини ўзгартиришга мажбур бўлган.

Маълумот учун, Маск яқинда “Америка” партиясини ташкил этиб, Конгрессга кириб боришни мақсад қилган. Бу эса Трампнинг сиёсий майдонида рақобатчи юзага келганини англатиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.