АсосийДунё

Макроннинг рафиқасини “эркак” дегани учун қамалган журналист судда ютиб чиқди

Журналист тарқатган видеода Брижит аслида Жан-Мишел исмли эркак эканини таъкидлаган.

'Макроннинг рафиқасини “эркак” дегани учун қамалган журналист судда ютиб чиқди'ning rasmi

Францияда президент Эммануэл Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон “аслида эркак бўлиб туғилган” деган даъво билан судга тортилган журналист Наташа Рей Париж апелляция суди томонидан оқланди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри  хабар берди.

Наташа Рейнинг адвокати Франсуа Данглеаннинг сўзларига кўра, суд қарори журналист фойдасига чиқди. Рей эндиликда Брижит ва унинг асл фамилияси бўлган Жан-Мишел Троне устидан янги суд жараёни бошлашни режалаштирмоқда. У ўзига нисбатан илгари қўйилган айбловларни “фирибгарлик асосида қурилган” дея баҳоламоқда.

Журналистнинг даъвоси илк бор 2021 йил декабрида YouTube'да тарқатилган видеода пайдо бўлганди. Рей видеода Брижит аслида Жан-Мишел исмли эркак эканини таъкидлаган. Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, жамоатчиликда катта шов-шувга сабаб бўлган.

Президент Макрон бу масалага илк бор 2024 йил март ойида муносабат билдирган ва бу каби сохта маълумотлар унинг сиёсий фаолиятидаги энг оғир ҳолатлардан бири эканини таъкидлаган эди.

Шу йил сентабрида Париж суди Наташа Рей ва яна бир аёлни туҳматда айбдор деб топиб, уларга 13,5 минг евро миқдорида жарима солган эди. Бироқ апелляция суди бу қарорни бекор қилди.

Бу мавзу халқаро ОАВда ҳам кенг ёритилган. Жумладан, америкалик журналист Кендис Оуэнс ҳам Брижит Макроннинг эркак жинсида туғилгани ҳақидаги “далилларни” эълон қилишга ваъда берган.

Журналистлар таъкидича, Макрон ўзининг ўқитувчиси Брижит билан муносабатга киришганида 15 ёшда, Брижит эса 39 ёшда бўлган. Аммо Брижитнинг ёшликдаги ҳаёти ва таълими ҳақида аниқ маълумотлар йўқлиги алоҳида таъкидланмоқда.

 Шу тариқа, бу даъволар атрофидаги суд жараёнлари Франтсияда сўз эркинлиги, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотлар муаммоси борасида муҳим муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қочқин аёл Ким Чен Инни судга берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:42

    Қочқин аёл Ким Чен Инни судга берди

    Шимолий Кореядан қочишга муваффақ бўлган аёл Жанубий Кореядан бошпана топган.

    'Россия Украинага етказган зарарини қоплаш учун тахминан 500 миллиард евро товон тўлайди(ми?)'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:34

    Россия Украинага етказган зарарини қоплаш учун тахминан 500 миллиард евро товон тўлайди(ми?)

    Фридрих Мерцнинг фикрича, Россия Украинага етказилган зарарни қопламагунча, ўзининг Европада музлатиб қўйилган активларидан фойдалана олмаслиги керак.

    'Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ўтмоқчими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:28

    Аббосбек Файзуллаев ҳам “Башакшеҳир”га ўтмоқчими?

    “Башакшеҳир” ўзбекистонлик футболчини сотиб олишга яқин турибди.

    'Пискент, Янгиер ва Тайлоқда “валютчиклик” билан шуғулланганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:11

    Пискент, Янгиер ва Тайлоқда “валютчиклик” билан шуғулланганлар қўлга тушди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

    'Россия ягона авиацион крейсери “Адмирал Кузнетсов” тақдирини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:59

    Россия ягона авиацион крейсери “Адмирал Кузнетсов” тақдирини муҳокама қилмоқда

    1985 йилда сувга туширилган мазкур крейсер 2017 йилдан бери модернизация қилинаётган.

    'Эрон ва АҚШ ядровий масала бўйича музокарага келишиб олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:40

    Эрон ва АҚШ ядровий масала бўйича музокарага келишиб олди

    Икки давлат вакиллари ўртасидаги суҳбати ижобий бўлгани айтилмоқда.