АсосийЖамият

Самарқандда 16 ёшли қиз бурун операцияси вақтида вафот этди

У нафас олишда қийналаётгани учун Самарқанд вилояти марказий шифохонасига борган.

'Самарқандда 16 ёшли қиз бурун операцияси вақтида вафот этди'ning rasmi

Самарқандда 16 ёшли қиз бурун операцияси вақтида вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

 

Билдирилишича, хорижда яшаб, таҳсил олаётган қиз ёзги таътилда бувисиникига келган. У нафас олишда қийналаётгани учун 1 июль куни бувиси билан Самарқанд вилояти марказий шифохонасига борган.

 

Шифокорлар унга жарроҳлик амалиёти ўтказилиши кераклигини айтган. Операциядан кейин беморнинг саломатлиги ёмонлашган ва у вафот этган.

 

“Бу вақтда қизнинг ота-онаси чет элда бўлган. Қизнинг бувиси унинг ўлимида шифокорларни айбламоқда.Вилоят прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, 2025 йилнинг апрелида Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган 33 ёшли департамент ходими вафот этган эди.

 

2023 йилда 27 ёшли вайнер Фарҳод Маннопов ҳам бурун операциясидан сўнг вафот этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода қалбаки дорилар савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:09

    Бухорода қалбаки дорилар савдосига чек қўйилди

    Текширув ортидан 978 қути дори мусодара қилинган.

    'Кичик Чимён тоғида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Кичик Чимён тоғида ёнғин юз берди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    '6 ойда 103 га бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмаган ҳудуд маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият 10.07.2025 19:14

    6 ойда 103 га бирорта ҳам ёлғон чақириқ бўлмаган ҳудуд маълум қилинди

    Ёлғон чақирув келиб тушган энг кам ва энг кўп вилоятлар аниқланди.

    'Эрта никоҳ учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 10.07.2025 19:07

    Эрта никоҳ учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

    Эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш чораларини кескин кучайтириш мақсадида Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги тизимлари интеграция қилинган.

    'Бухорода қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият 10.07.2025 18:23

    Бухорода қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди

    Қайнота 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    'Президент Мирзиёев Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларидаги янгиланишлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият 10.07.2025 17:07

    Президент Мирзиёев Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларидаги янгиланишлар билан танишди

    Бунёдкор кўчаси эндиликда хизмат ва гастротуризм масканига айланмоқда.