АсосийЖамият

Тошкентда дарахт шохлари ёниб кетди

Ёнғин оқибатида икки машина зарар кўрган.

'Тошкентда дарахт шохлари ёниб кетди'ning rasmi

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 11 июль куни соат 18:06 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Чилонзор 3-даҳасидаги 1-уй олдида очиқ майдонда қуруқ ўт ва дарахт шохлари ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Келиб тушган хабарга асосан, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:13 да етиб борган ва ёнғин соат 18:23 батамом ўчирилган.

Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида очиқ майдонда қуруқ ўт, дарахт тўсинлари, шохлари ёнган ҳамда “Laсetti” ва “Spark” автотранспорт воситаларининг ён кузов қисми иссиқлик таъсирида куйган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар