АсосийДунё

БМТда Фаластин бўйича халқаро конференция ўтказилади

Франция ва Саудия Арабистони ҳамраислигидаги конференцияда икки давлат ечими масаласи муҳокама қилинади.

'БМТда Фаластин бўйича халқаро конференция ўтказилади'ning rasmi

Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат ечимини яратиш йўллари муҳокама этиладиган Фаластин бўйича халқаро конференция БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 28-30 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Zamon.uz ёзмоқда.

Конференцияга ҳамраислик қиладиган Франция ва Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий ваколатхоналари БМТга аъзо давлатларга таклифнома жўнатди.

"Фаластин масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш ва икки давлат барпо этиш бўйича юқори даражадаги халқаро Фаластин конференцияси 28-30 июль кунлари бўлиб ўтади", — дейилади мактубда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси резолюцияси билан ташкил этилган мазкур конференция аввалроқ 17-20 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Исроилнинг 13 июнь куни Эронга ҳужуми ортидан тадбир қолдирилди.

    Бошқа янгиликлар