15 июлга ўтар кечаси Россиянинг бешта вилоятида дрон ҳужумлари қайд этилди. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Белгород, Воронеж, Липетск, Ростов ва Курск вилоятларида жами 55 та дрон уриб туширилган.
Воронеж вилоятида дронлардан бири кўп қаватли уйга урилган. Вилоят губернатори Александр Гусевнинг маълум қилишича, 16 киши тан жароҳати олган, улардан бири оғир аҳволда. Дрон парчалари яқин атрофдаги болалар боғчасига тушиб, бинога зарар етказган.
Липетск вилоятининг Елитс шаҳрида дрон портлаши оқибатида бир киши жароҳатланган. Портлаш саноат ҳудудида содир бўлган, ёнғин юзага келган. Маҳаллий ахборотларга кўра, бу ҳудудда дронлар учун батарея ишлаб чиқарувчи завод жойлашган.
Худди шу кеч Россия ҳам Украина ҳудудларига дрон ҳужумларини амалга оширди. Харков вилоятида дрон хонадон устига қулаб тушган, 68 ёшли аёл жароҳатланган. Сумска вилоятида эса 14 ёшли қиз портлаш парчалари билан яраланган.
Донетск вилоятида Россия ҳарбийлари “Смерч” реактив тизими орқали зарба берган. Обрўли манбаларга кўра, тўрт нафар тинч фуқаро жабрланган.