Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб босими ва Трампнинг баёнотларига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Россия санкцияларга нафақат чидаб келмоқда, балки янгиларига ҳам бардош бера олади.
“Кечаги кун 50-кун эди, ундан олдин 24 соат, ундан аввал эса 100 кун… биз буларнинг барчасини бошдан ўтказганмиз,” — деди Лавров, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россияга нисбатан таҳдидли баёнотларига муносабат билдириб.
Лавровнинг қайд этишича, Россиянинг савдо ҳамкорлари Трампнинг баёнотларидан чўчимаяпти ва ўз мажбуриятларидан воз кечишни режалаштирмаяпти.
Лавровнинг бу баёноти АҚШдаги сайловлар фонида Россияга нисбатан халқаро босим ва эҳтимолий санкциялар мавзуси яна кун тартибига чиққан бир пайтда янгради.