АсосийСиёсат

Бахтиёр Саидов Арокчи билан нимани келишиб олди?

Икки давлат вакиллари иқтисодий салоҳият ва дипломатик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

'Бахтиёр Саидов Арокчи билан нимани келишиб олди?'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Республикасининг ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Арокчи билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва тарихий асосга эга алоқаларни чуқурлаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо ҳажми ортиб бораётганини қайд этиб, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашган.

Хусусан, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳали фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги таъкидланган.

Шунингдек, минтақавий тинчлик, барқарорлик ва тараққиётда дипломатиянинг ўрни алоҳида эътироф этилган.

    Бошқа янгиликлар