АсосийДунё

ШҲТ етакчилари Хитойда нимани муҳокама қилди?

Саммитда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этган.

'ШҲТ етакчилари Хитойда нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

Хитой 31 августдан 1 сентябрга қадар Тянжин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И кеча, 15 июль куни ШҲТ Бош котиби Нурлан Ермекбаев билан қўшма матбуот анжуманида хабар берди.

Билдирилишича, саммитда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этади.

Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил этилган. Ташкилотга ўнта давлат киради: Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Беларус (2024 йилдан). ШҲТга аъзо давлатлар давлат раҳбарларининг учрашуви 2025 йил август охири – сентябрь ойи бошида Хитойда бўлиб ўтади.

Ўтган йили 11 июль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммити арафасида Президент Ражаб Тоиб Эрдўған Туркия ШҲТга аъзо бўлмоқчи эканлигини маълум қилганди. Жорий йилда Арманистон ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш истагини айтган. 

    Бошқа янгиликлар