АсосийЖамият

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун пора олган инспектор қўлга олинди

Мансабдор 1500 АҚШ доллари ва 1,9 млн сўм билан ушланган.

'Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун пора олган инспектор қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг патруль-пост хизмати инспектори ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига пора олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Darakchi.uz хабар берди.

У, хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига кирган ва унинг Навои вилоятида яшовчи танишини давлат имтиҳонидан ўтказиб, гувоҳнома олиб беришини ваъда қилган.

Тезкор тадбир Тошкент шаҳар ДХХ бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда у 1500 доллар ва кириш имтиҳони учун сўралган 1 млн 900 минг сўмни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда хусусий клиникаларга орган кўчириб ўтказишга рухсат берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:53

    Ўзбекистонда хусусий клиникаларга орган кўчириб ўтказишга рухсат берилиши мумкин

    Хусусий секторга трансплантология учун босқичма-босқич рухсат бериш масаласи ССВ томонидан ўрганилмоқда.

    'Тошкент вилоятида 26 ёшли йигит пичоқлаб, ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:50

    Тошкент вилоятида 26 ёшли йигит пичоқлаб, ўлдирилди

    Ҳолат тафсилотлари маълум қилинди.

    'Жазони ўтаб чиққан фуқароларга давлатдан 2,2 млн сўм бир марталик нафақа берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:44

    Жазони ўтаб чиққан фуқароларга давлатдан 2,2 млн сўм бир марталик нафақа берилади

    Озодликка чиққан шахс бир ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлимларига шахсан мурожаат қилиши лозим.

    'Қорақалпоғистонда университет ўқитувчиси талабаларни имтиҳондан ўтказиб бериш учун пул олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:02

    Қорақалпоғистонда университет ўқитувчиси талабаларни имтиҳондан ўтказиб бериш учун пул олди

    Ҳодиса ДХХ, ИИБ ва Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган.

    'Қашқадарёдаги “заправка” портлашида 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 16.07.2025 21:20

    Қашқадарёдаги “заправка” портлашида 4 киши ҳалок бўлди

    Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

    'ЙПХ ходими чўкаётган фуқарони қутқариб қолди'ning rasmi

    Жамият 16.07.2025 19:55

    ЙПХ ходими чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

    Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.