Ҳукумат қарорига асосан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга 2 млн 250 минг сўм (БҲМнинг 6 баравари) миқдорида бир марталик моддий ёрдам тайинлаш тартиби белгиланди.
Ариза “E-probatsiya”ахборот тизими орқали юборилади. Озодликка чиққан шахс бир ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлимларига шахсан мурожаат қилиши лозим.
Тўловни олиш учун тижорат банки ҳақидаги маълумот тақдим этилади. Нафақа тайинлангани ҳақида фуқаро бир иш кунида хабардор қилинади.
Моддий ёрдамни олиш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки жазони ўтагани тўғрисидаги маълумотнома билан банкка мурожаат қилиш кифоя.