АсосийЖамият

Янгиҳаётда “Долзарб 90 кун” доирасидаги профилактик тадбир ўтказилди

Ёзги мавсумда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги ишлар давом этмоқда.

'Янгиҳаётда “Долзарб 90 кун” доирасидаги профилактик тадбир ўтказилди'ning rasmi

Шу муносабат билан бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳарбий хизматчилари ва курсантлари томонидан Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жойлашган 330-сонли умумтаълим мактабида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир “Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” билан ҳамоҳанг тарзда ташкил этилди.

 

Унда Академия курсантлари, мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

 

Тадбир давомида болаларга:

—  Ёнғин хавфсизлиги қоидалари,

—  Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш,

—  Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш,

—  Ёзги мавсумда хавфсиз чўмилиш қоидалари,

 — Ва болалар шўхлиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш каби мавзуларда амалий ва назарий маълумотлар берилди.

 

Ўқувчилар махсус техника, ҳимоя воситалари ва фавқулодда вазиятларда фойдаланиладиган анжомлар билан танишиш имконига эга бўлишди. Курсантлар томонидан ташкил этилган қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлар ва арқон тортиш мусобақалари эса болажонлар орасида катта қизиқиш уйғотди.

 

Тадбир якунида мутахассислар иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берди. Маълум қилинишича, бундай профилактик тадбирлар Академия ташаббуси билан бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ноқонуний тамаки савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:38

    Тошкентда ноқонуний тамаки савдоси фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан иш қўзғатилган.

    'Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:12

    Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори қўлга олинди

    Мазкур ҳолат юзасидан инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    'XVI асрдаги экология сиёсати'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:49

    XVI асрдаги экология сиёсати

    Сув – ҳаёт манбаи. Аммо у фақат ичимлик ёки табиий бойлик эмас, балки тарихий тараққиётлар, аграр сиёсатлар ва ҳатто сиёсий ҳокимиятлар барқарорлигида ҳам асосий омил бўлган.

    '“Ҳокимнинг бoжасиман” дея одамларни чув туширган шахс суд томонидан жазога тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:27

    “Ҳокимнинг бoжасиман” дея одамларни чув туширган шахс суд томонидан жазога тортилди

    Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.

    'Фарғонада 112 миллион сўмлик жаримага тортилган шахс суд залидаёқ қамоқдан озод қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:07

    Фарғонада 112 миллион сўмлик жаримага тортилган шахс суд залидаёқ қамоқдан озод қилинди

    Фуқаро илгари тузилган жиноят иши бўйича 2024 йил март ойидан буён қамоқда сақланиб келган.