АсосийДунё

Трамп "Эпштейн иши" бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

Трамп бу қадамни "демократларнинг яна бир ёлғонига барҳам бериш учун керак", деб изоҳлади.

'Трамп "Эпштейн иши" бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни кечқурун бош прокурор Пам Бондига Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан йиғилган барча махфий материалларни ошкор қилишни топширганини эълон қилди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Трамп бу қадамни “демократларнинг яна бир ёлғонига барҳам бериш учун керак”, дея изоҳлади.

“Жеффри Эпштейн атрофида сунъий тарзда яратилган ғайриоддий даражадаги шов-шувлар туфайли, мен бош прокурор Пам Бондидан суд розилиги асосида мавжуд бўлган барча тегишли катта ҳайъат гувоҳликларини ошкор этишни сўрадим. Демократлар томонидан уюштирилган бу фирибгарлик дарҳол тугатилиши керак!”, деб ёзган Трамп ўзининг Трутҳ Соcиал платформасида.

Бундан бир неча дақиқа ўтиб, Америка бош прокурори Пам Бонди ўзининг Х ижтимоий тармоғида шундай деб ёзди: “Биз эртага катта ҳайъат эшитуви стенограммаларини ошкор этиш учун судга мурожаат қилишга тайёрмиз”. 

CБС Неwс нашрининг ёзишича, материаллар ошкор қилиниши ёки қилинмаслиги бўйича якуний қарорни судя қабул қилади. Бу жараён бироз вақт олиши мумкин ва дарҳол амалга ошиши кутилмаяпти. 

Аввалроқ Трампнинг тарафдорлари Оқ уйни “Эпштейн иши” бўйича барча маълумотларни ошкор қилмаганликда айблаб, норозилик билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жеффри Эпштейн бадавлат шахслар учум вояга етмаган қизлар иштирокида кечалар ташкил қилишда айбланган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЕИ Россиянинг 22 та банкига қарши санкциялар киритди'ning rasmi

    Дунё 19.07.2025 22:25

    ЕИ Россиянинг 22 та банкига қарши санкциялар киритди

    Шунингдек, ЕИ Россия нефти нархини бир баррель учун 47,6 долларгача пасайтирди ва "Шимолий оқим" билан ҳар қандай битимларни тақиқлади.

    'Чехия марихуанани қисман қонунийлаштирди'ning rasmi

    Дунё 19.07.2025 21:25

    Чехия марихуанани қисман қонунийлаштирди

    Ушбу ўсимликни 3 тупгача етиштиришга рухсат берилди.

    'Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишди'ning rasmi

    Дунё 19.07.2025 11:38

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишди

    Ушбу келишувга АҚШ кўмагида эришилган.

    'Трамп Зеленскийга ҳужумга ўтишни маслаҳат берди(ми?)'ning rasmi

    Дунё 18.07.2025 19:59

    Трамп Зеленскийга ҳужумга ўтишни маслаҳат берди(ми?)

    Трамп Зеленскийга телефон орқали мулоқот чоғида Украина мудофаа ҳолатида қолиши урушнинг боришини ўзгартира олмаслигини ва ҳужумга ўтиш зарурлигини айтган.

    'WhatsApp Россияни тарк этишга тайёрланиши керак — Россия Давлат Думаси депутати'ning rasmi

    Дунё 18.07.2025 19:50

    WhatsApp Россияни тарк этишга тайёрланиши керак — Россия Давлат Думаси депутати

    Мессенжер Россияга “дўст бўлмаган” давлатларга тегишли дастурий таъминотлар рўйхатига киритилади.