АсосийЖамият

2027 йилдан бошлаб пенсия ва ғазначилик бўлимлари тугатилади

Ўзбекистонда пенсия ва ғазначилик хизматлари рақамлаштирилаётгани боис қуйи бўғинлардаги ташкилотлар фаолияти босқичма-босқич тугатилади.

'2027 йилдан бошлаб пенсия ва ғазначилик бўлимлари тугатилади'ning rasmi

Президент фармонига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тугатилади, улар ўрнида 1–3 нафар ходимдан иборат ихчам хизмат кўрсатиш офислари ташкил этилади.

Шунингдек, фармонда таъкидланишича, сўнгги икки йилда мазкур икки ташкилотнинг штат бирликлари 1 940 тага (45 фоизга) қисқартирилган. Келгуси йилда эса ходимлар сонини яна тўрт баробаргача камайтириш режалаштирилган.

Фармонга асосан, 2026 йил 1 июлдан мамлакатда “Рақамли ғазна” тизими жорий этилади. У орқали:

маълумотлар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади,

қисқа ва узоқ муддатли прогнозлар ишлаб чиқилади,

инсон омилининг таъсири камайтиради.

Шунингдек, чет эл валютасидаги операциялар SWIFT тизимига уланган ҳолда амалга оширилади. Давлат харидлари ва молиявий операциялардаги хавфлар “E-risk” дастури ёрдамида аниқланиб, автоматик огоҳлантириш ва хабардор қилиш механизмлари ишлайди.

Пенсия тизимида эса 2026 йил 1 декабрдан фуқароларнинг иш стажи ва маоши тўғрисидаги электрон маълумотлар асосида пенсия миқдорини олдиндан кўриш имконини берувчи “Менинг пенсиям” онлайн хизмати ишга туширилади. Барча пенсия хизматлари проактив, электрон ва интерактив шаклга ўтказилади:

фуқароларнинг иш стажи ва иш ҳақи ҳақидаги электрон маълумотларга асосланган пенсия миқдорини дастлабки ҳисоблаш имконини берувчи “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади;

барча пенсия хизматлари проактив, электрон ва интерактив форматларга ўтказилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 октябргача пенсия тўловларидан ушлаб қолишлар амалга оширилишидан аввал фуқароларни олдиндан хабардор қилиш тизими жорий этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳам ҳарорат 45 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Бугун ҳам ҳарорат 45 даражагача кўтарилади

    20 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Вазирлик Мурод Назаровнинг дарахт кесишга мораторийни бекор қилиш ҳақидаги таклифига қарши чиқди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 17:53

    Вазирлик Мурод Назаровнинг дарахт кесишга мораторийни бекор қилиш ҳақидаги таклифига қарши чиқди

    Экология вазирлиги ҳуқуқни сақлаш органларини Мурод Назаровнинг дарахт кесишга ёндашувларини текшириш ва тўлиқ тафтиш ўтказишга чақирган.

    'Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 14:55

    Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди

    Самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўнган.

    'Тошкентда "авария" ҳолатидаги "дом"лар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 14:49

    Тошкентда "авария" ҳолатидаги "дом"лар аниқланди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимига сенатор сўрови юборилган.

    'Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган корхона қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 13:38

    Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган корхона қўлга тушди

    Корхонадан 102 литр ёғ ва 5,5 тонна чигит ашёвий далил сифатида олинган.

    'Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 12:41

    Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

    Бу борада президентнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.