АсосийЖамият

Икки ҳудудда "свет"дан ўғринча фойдаланганлар қўлга тушди

Ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Икки ҳудудда "свет"дан ўғринча фойдаланганлар қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.” Фермер хўжалиги ишчиси Т.Х. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 215,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Ҳ.Ғ. ва С.Т. ўзларига тегишли ер майдонларидаги экинларни суғориш мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосларини ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри улаб, жами 160,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийни зарарли тутун қоплади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:07

    Навоийни зарарли тутун қоплади

    Ҳодиса кеча содир бўлган. Вилоятни қоплаган зарарли тутун қаердан келганига ҳали ҳам аниқ жавоб берилмади.

    'Air China авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:41

    Air China авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Парвозлар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

    'Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:24

    Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди

    Тест синовлари икки сменада ўтказилади.

    'Пойтахтда автобус бутунлай ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:17

    Пойтахтда автобус бутунлай ёниб кетди

    Ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди.

    'Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:19

    Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди

    Ниҳол мукофоти совриндори Гулжаҳон Холхўжаева қўшиқ куйлашда муаллиф рухсатини олмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Бугун ҳам ҳарорат 45 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Бугун ҳам ҳарорат 45 даражагача кўтарилади

    20 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.