АсосийДунё

Туркияда германиялик сайёҳларнинг келиши нега камайди?

2025 йилнинг июнь ойида Туркиянинг Эгей соҳиллари ва Истанбулда нархлар 2024 йилга нисбатан ўртача 36 фоизга ошган.

'Туркияда германиялик сайёҳларнинг келиши нега камайди?'ning rasmi

Туркия ҳанузгача немис сайёҳлари орасида машҳур йўналиш бўлиб қолмоқда, бироқ меҳмонхоналар ва ресторанлардаги нархлар кескин ошгани туфайли Германиядан келаётган сайёҳлар сони сезиларли даражада камайган. Бу ҳақда “Travel Data + Analytics” маркетинг тадқиқот институти маълумотларига асосланиб хабар берилмоқда.

Рақамларга кўра, 2025 йилнинг июнь ойида Туркиянинг Эгей соҳиллари ва Истанбулида нархлар 2024 йилга нисбатан ўртача 36 фоизга ошган. Натижада Германиядаги сайёҳлик агентликлари “Турк ривераси” йўналиши бўйича ёзги буюртмалар сонининг 10 фоизга камайганини қайд этмоқда.

Бу тенденция Туркия иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда — мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 13 фоизи айнан туризм соҳасига тўғри келади. Germany Trade & Invest агентлиги вакили Катрин Пасвантиснинг айтишича, туризм Туркияда умумий овқатланиш, транспорт ва чакана савдо тармоқларини ҳаракатга келтирувчи асосий соҳалардан биридир.

Экспертлар фикрича, сайёҳлар оқимининг камайиши фонида Туркия иқтисодиётида бир қатор муаммолар — заиф миллий валюта, инфляциянинг секин пасайиши ва молиявий бозорларда ишончсизлик ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса мамлакатнинг хорижий сармоядорлар олдидаги мавқеига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар