Украинанинг Одеса ва Сума шаҳарларига 22 июлга ўтар кечаси дронлар ва бошқарилувчи авиабомбалар билан ҳужум уюштирилди.
Одеса мери Генадий Трухановга кўра, кўп қаватли уйлар ва маъмурий биноларнинг ойналари синиб, автомобиллар ёниб кетган.
Сумада эса вилоят ҳарбий администрацияси 12 киши жароҳат олгани, уларнинг бири – 24 ёшли йигитнинг аҳволи оғир эканини билдирди.
Шунингдек, савдо маркази, 5 та кўп қаватли уй ва 18 та автомобилга зарар етган.