Бугун, 22 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, ташриф доирасида Президент вилоятда саноат ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқа объектлар билан танишади.
7 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар ҳал этилиши юзасидан ҳисобот билан танишганди.