АсосийЖамият

Тошкентда шифокор беморига шаҳвоний шилқимлик қилди

Шифокорга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

'Тошкентда шифокор беморига шаҳвоний шилқимлик қилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги шифохонада тиббий кўрик вақти беморига шаҳвоний шилқимлик қилган шифокорга чора кўрилди. Бу ҳақда Олий суд “darakchi.uz"га хабар берди. 

Суд ҳужжатида келтирилишича, 17 июль куни соат 19:00 ларда Сергели туманида жойлашган мазкур муассасада ишловчи З.Э. бемор С.А.ни кўрикдан ўтказиш баҳонасида унинг хонасига кириб, кўкракларидан ушлаган ва ўпиб шаҳвоний шилқимлик ҳаракатлари содир этган.

Бемор ички ишлар органларига мурожаат қилганидан сўнг ҳолат бўйича суд мажлиси ўтказилди. Шифокор қилган ишидан пушаймонлигини билдирган, бемордан ва унинг онасидан узр сўраганини таъкидлаган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топди ва унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ёшлар ва уларни иш билан таъминлаётган тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:10

    Ёшлар ва уларни иш билан таъминлаётган тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади

    Ўзбекистон Президенти ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

    'Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:00

    Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетди

    Ҳодиса ортидан бир киши ҳалок бўлди.

    'Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашади'ning rasmi

    Жамият 02.06.2026 17:02

    Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашади

    Маълум қилинишича, давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюради.

    'Хўжандда ҳаво шари қулади: Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2026 13:48

    Хўжандда ҳаво шари қулади: Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди

    Ҳодиса оқибатида 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам жароҳат олган.

    'Тошкентда автобус ва BYD иштирокидаги ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2026 12:24

    Тошкентда автобус ва BYD иштирокидаги ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди

    Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси ҳамда BYD ҳайдовчиси тез тиббий ёрдам ходимлари кузатувида Республика 1-сонли клиник шифохонасига олиб кетилган.

    'Термизда банкка тегишли 3 та банкомат ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2026 10:31

    Термизда банкка тегишли 3 та банкомат ёниб кетди

    Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.