АсосийЖамият

Жиззахда бир эркак рухсатсиз “иссиқ-совуқ” маросимлари ўтказаётгани фош бўлди

Ички ишлар ходимлари бу ҳолатни диний маросимлар қонуний тартибини бузиш деб баҳолаган.

'Жиззахда бир эркак рухсатсиз “иссиқ-совуқ” маросимлари ўтказаётгани фош бўлди'ning rasmi

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида яшовчи эркак фуқароларга рухсатсиз диний маросимлар кўрсатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактика тадбирлари доирасида маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 1958 йилда туғилган Ш.Т исмли фуқаро туман марказидан чеккароқдаги “Пастки Сулоқли” маҳалласида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинода ҳеч қандай рухсат ва диний ваколатга эга бўлмасдан “иссиқ-совуқ” қилиш маросимлари билан шуғулланиб келган.

Тадбир давомида унинг ёнидан 54 минг сўм пул, пичоқ, қамчи, кўзгу, шунингдек, ип ва игна каби воситалар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ички ишлар ходимлари бу ҳолатни диний маросимлар қонуний тартибини бузиш деб баҳолаган. Эркакка нисбатан МЖтКнинг 201-моддаси 2-қисмига биноан баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилган.

    Бошқа янгиликлар