АсосийДунё

Япония бош вазири нега лавозимидан кетмоқчи?

У сайловдаги мағлубият туфайли ой охиригача истеъфога чиқишни режалаштирмоқда.

'Япония бош вазири нега лавозимидан кетмоқчи?'ning rasmi

Япония бош вазири ва Либерал-демократик партия (ЛДП) раҳбари Шигеру Исиба сайловдаги мағлубият туфайли ой охиригача истеъфога чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда унинг яқинларига таяниб, Yomiuri газетаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 20 июль куни Япониянинг ҳукмрон коалиция — (ЛДП) ва унинг шериги “Комеито” — парламентнинг юқори палатаси (маслаҳатчилар палатаси)да кўпчилик ўринни йўқотган. Улар 47 та (тегишлича 39 ва 8 та) мандатни қўлга киритган. Бунинг оқибатида 125 ўриндан иборат палатада кўпчилик учун зарур бўлган 50 та ўринга эриша олмаган.

Партия 1955 йилда ташкил топганидан буён, 1993-1996 ва 2009-2012 йилларни ҳисобга олмаганда, мамлакатни деярли узлуксиз бошқариб келган.

Маълумот учун, сайловлардаги мағлубиятдан сўнг партия ичида Исибанинг истеъфоси бўйича чақириқлар янграган. 22 июль куни партия раҳбариятига муддатидан олдин сайлов ўтказиш учун имзо тўплаш ҳаракати бошланди. Бош вазирнинг ўзи Япония-АҚШ ўртасидаги тариф музокаралари якунлангач, истеъфога чиқишини айтган.

 

    Бошқа янгиликлар