АсосийДунё

Афғонистонда қўғирчоқлар сотиш тақиқланди

Толибон қўғирчоқларни диний жиҳатдан нотўғри деб ҳисоблаб, савдогарларга маҳсулотларни дарҳол йўқ қилишни буюрди.

'Афғонистонда қўғирчоқлар сотиш тақиқланди'ning rasmi

Афғонистоннинг жанубий ҳудудида жойлашган Қандаҳор шаҳрида расмийлар қўғирчоқлар савдосини тақиқлади. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Мазкур қарор асосида болалар учун мўлжалланган бир қатор ўйинчоқлар, хусусан, инсон қиёфасидаги қўғирчоқларни сотиш ҳаром, деб эълон қилинди. Тақиқловчилар буни диний асослар билан изоҳламоқда: улар назарида, бундай ўйинчоқлар исломда ман этилган бутларга ўхшаб кетади.

Қандаҳор шаҳар ҳокимияти барча савдогарларга тақиқланган маҳсулотларни жавонлардан дарҳол олиб ташлашни буюрган.

    Бошқа янгиликлар