АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 1,8 млрд сўмлик электр энергияси ўмарилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Тошкент вилоятида 1,8 млрд сўмлик электр энергияси ўмарилди'ning rasmi

Тошкент вилоятида 1,8 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Оҳангарон туманида "Э. B. B." фермер хўжалига қарашли электр қурилмаларни ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

“Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 892 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди”,— дейилади хабарда.  

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хорватияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 18:54

    Хорватияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    У 2022 йилда ушбу мамлакатга вақтинча ишлаш мақсадида борган. 2025 йилда инсультга учраган.

    'Сўнгги 6 ойда 3 млндан зиёд аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 18:27

    Сўнгги 6 ойда 3 млндан зиёд аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди

    Президент аҳоли бандлиги ва касбий таълими бўйича янги ёндашувлар борасидаги тақдимот билан танишди.

    'Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 17:34

    Креатив йўналишда ўқимоқчи бўлган талабалар учун грант асосидаги бепул курслар эълон қилинди

    Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Мирзо Улуғбек ворислари” кўмагида ёш мутахассислар тайёрланади.

    '25 та тарихий обида макети Ислом цивилизацияси марказига совға қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 15:20

    25 та тарихий обида макети Ислом цивилизацияси марказига совға қилинди

    Айни вақтда марказ биносида қурилиш ва пардоз ишлари деярли якунланган бўлиб, экспозиция ва контент билан тўлдириш ишлари қизғин давом этмоқда.

    'Болалар омбудсмани Ангренда зўрланган қизни кўришга борди'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 13:35

    Болалар омбудсмани Ангренда зўрланган қизни кўришга борди

    Омбудсман аввало Ангрен шаҳар Болалар шифохонасига бориб, у ерда даволанаётган жабрланувчи С.Й.нинг соғлиғи ҳолатини ўрганди.

    'Ўзбекистонда ўртача ойлик маош қанча?'ning rasmi

    Жамият 25.07.2025 11:15

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош қанча?

    Мамлакат бўйича ўртача ойлик маош 5,9 миллион сўмдан ошган.