АсосийСиёсат

Эрдўған ҳам Ўзбекистон етакчисини туғилган куни билан табриклади

Туркия лидери Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини айтган.

'Эрдўған ҳам Ўзбекистон етакчисини туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

Бугун, 24 июль куни Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған 68 ёшни қаршилаган Президент Шавкат Мирзиёевни туғилган куни табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Ҳурматли Президент жаноблари, азиз қардошим! Сизни таваллуд айёмингиз муносабати билан чин қалбимдан табриклаган ҳолда, Яратгандан сиз, жаноби олийларига сиҳат-саломатлик ва хотиржамлик тилайман”, — деган Эрдўған.

Шунингдек,  Туркия раҳбари ўзининг қутловида глобал синовларга қарши туркий дунёнинг фаровонлиги ва тараққиётини таъминлаш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама платформаларда, хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқ қолишини айтган.

“Айни қатъият сиз, азиз биродарим томонидан ҳам баҳам кўрилаётгани менга чексиз мамнуният бағишлайди. Фурсатдан фойдаланиб, сиз, жаноби олийларини таваллуд айёмингиз билан яна бир бор табриклаб, дўст ва қардош ўзбек халқининг тараққиёти ва тинчлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз муваффақиятли давом этишини тилаб қоламан”, — деган Туркия етакчиси.

    Бошқа янгиликлар