АсосийЖамият

Бугун булутли об-ҳаво бўлади

Ўзгидромет кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун булутли об-ҳаво бўлади'ning rasmi

Ўзгидромет бугун, 27 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 34-39 даража бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, аъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёгиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайишда давом этмоқда

    Туғилган чақалоқлар сони 2024 йил мос давридагидан 14,4 минг нафарга камайган.

    'Мўйноқда катта босимда газ сизиб чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    Мўйноқда катта босимда газ сизиб чиқди

    Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди.

    'Андижондаги Фарғона каналидан нега заҳарли кўпик оқмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Андижондаги Фарғона каналидан нега заҳарли кўпик оқмоқда?

    Ўрганишлар натижасида бир-бирига зид маълумотлар эълон қилинган…

    'Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:18

    Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди

    Ушбу ташкилотларда камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этилиш ҳуқуқига эга.

    'Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 22:13

    Бухорода сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ қўлга тушди

    АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-95 маркали бензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.

    'АҚШ визасини олишда янги қоидалар: оширилган тўлов, кучайтирилган талаблар'ning rasmi

    Жамият 26.07.2025 21:09