Туркияда аномал иссиқ туфайли кучли ўрмон ёнғинлари авж олди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин Анталия вилоятининг шарқий қисмида бошланган ва аллақачон Бурса шаҳридаги турар жой биноларига яқинлашмоқда. Мамлакат Ички ишлар вазирлигига кўра, ёнғинга қарши курашиш ишлари давом этмоқда.
Туркиянинг Бурса шаҳридан тахминан 2000 нафар аҳоли яқинлашиб келаётган ўрмон ёнғинлари туфайли эвакуация қилинди.
Туркияда ўрмон ёнғинлар бир неча ҳафтадан бери тўхтамаяпти, мамлакатда кузатилаётган ғайриоддий иссиқ об-ҳаво ва шамол вазиятни янада ёмонлаштирмоқда. Туркия метеорология хизмати маълумотларига кўра, сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати +50 °C дан ошган.