АсосийДунё

“Тошшаҳартранс” собиқ раҳбари қамалганидан ярим йил ўтиб озод этилди

Жиноят кодексининг етти моддаси бўйича айбланган Анвар Жўраевга нисбатан суд жазони енгиллаштирди

'“Тошшаҳартранс” собиқ раҳбари қамалганидан ярим йил ўтиб озод этилди'ning rasmi

2024 йил февраль ойида 7,5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг собиқ раҳбари Анвар Жўраев 2025 йил июнь ойида қамоқдан озод этилди.

Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 5 июнь куни чиқарган қарорга кўра, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди. Яъни, Жўраев 4,5 йил давомида муайян чекловлар билан эркинликда яшаш ҳуқуқини олди.

Бундан ташқари, у 3 йил мобайнида “Тошшаҳартрансхизмат” тизимида моддий жавобгарлик ёки бошқарув вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Анвар Жўраевга нисбатан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва жиноий даромадларни легаллаштириш каби айбловлар қўйилган эди.

Суд ҳукмида қайд этилишича, у давлатга катта миқдорда моддий зарар етказган. Шу билан бирга, озодликка чиқиши сабаблари ва суд қарорининг мотивацияси очиқланмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Дональд-д-д” ва “Эммануэль-л-л”: Трамп дунё етакчилари билан “эркин стиль”да мулоқот қила бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:19

    "Дональд-д-д” ва “Эммануэль-л-л”: Трамп дунё етакчилари билан “эркин стиль”да мулоқот қила бошлади

    Трамп дунёнинг айрим етакчиларга “қўнғироқ қилиб тур”, деб шахсан ўзи рақамини бергани айтилмоқда.

    'Туркияда ўрмон ёнғинлари авж олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:39

    Туркияда ўрмон ёнғинлари авж олди

    Июнь ойидан буён мамлакат бўйлаб чиқаётган ўрмон ёнғинлари бўйича олиб борилаётган терговлар доирасида 21 киши қамоққа олинган.

    'Ғазода тўйиб овқатланмаслик даражаси хавфли босқичга етди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:15

    Ғазода тўйиб овқатланмаслик даражаси хавфли босқичга етди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳудудда юзлаб одамлар очликдан нобуд бўлаётганини билдирди.

    'Google Туркияда рўй берган зилзилада 10 миллион фойдаланувчини огоҳлантира олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:02

    Google Туркияда рўй берган зилзилада 10 миллион фойдаланувчини огоҳлантира олмади

    Техногигант зилзила кучини нотўғри баҳолагани сабабли огоҳлантириш тизими ишламаган.

    'Европа Иттифоқи ва АҚШ янги савдо битими тузди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:49

    Европа Иттифоқи ва АҚШ янги савдо битими тузди

    Трамп ва Урсула фон дер Шотландияда келишувга эришди, тарафлар келишувни "катта ютуқ" деб атади.

    'АҚШда молиявий инқироз сабабли одамлар жониворларини сақлаёлмаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:41

    АҚШда молиявий инқироз сабабли одамлар жониворларини сақлаёлмаяпти

    Мутахассислар буни юракни эзувчи иқтисодий кўрсаткич деб атамоқда.