АсосийДунё

Энди ChatGPT билан мулоқот қилиш ҳукуматга топшириладими?

Шифокорлар, ҳуқуқшунослар ва психотерапевтлар билан суҳбатлар сир сақланади, аммо сунъий интеллект учун бундай қоидалар ҳали мавжуд эмас.

'Энди ChatGPT билан мулоқот қилиш ҳукуматга топшириладими?'ning rasmi

Энди ChatGPT билан мулоқот қилганларнинг ёзишмалари ҳукуматга топширилиши мумкин. Бу ҳақида OpenAl раҳбари Сем Альтман хабар қилди.

Хабарга кўра, ChatGPT билан суҳбатлар махфийлик билан ҳимояланмаган.  Шундай бўлишига қарамасдан эндиликда  сунъий интеллект билан ўтказилган суҳбат ҳукумат вакилларига етиб бориши мумкин.

Бироқ буни Open Al асосчиси қуйидагича  изоҳлайди: “Агар сиз ChatGPT билан энг нозик муаммоларингиз ҳақида гаплашсангиз, кейин қандайдир суд жараёни бошланса, бизни бу маълумотларни тақдим этишга мажбур қилишлари мумкин ва мен буни жуда нотўғри деб ҳисоблайман”.

Шунингдек, шифокорлар, ҳуқуқшунослар ва психотерапевтлар билан суҳбатлар профессионал сир сақланади, аммо сунъий интеллект учун бундай қоидалар ҳали мавжуд эмас. Open Al асосчисининг айтишича, сунъий интеллект билан суҳбатлар учун ҳам махфийлик концепциясини тузиш керак.

Бугунки жунда ёшлар ChatGPT платформасидан терапевт, ҳаёт мураббийи ёки муносабатлар бўйича маслаҳатчи сифатида қўлланмоқда. Бошқа эса мессенжерлардан фарқли ўлароқ, OpenAI, ChatGPT билан ёзишмаларингизни ўқий олади ҳамда компания ходимлари ушбу маълумотлардан моделни такомиллаштириш учун фойдаланди. 

Маълумот учун, OpenAI сиёсатига кўра, бепул ва пуллик ChatGPT версияларидаги масофавий чатлар, хавфсизлик нуқтаи назаридан сақлаш керак бўлмаса, 30 кун ичида бутунлай ўчириб ташланади.

    Бошқа янгиликлар