АсосийЖамият

Тошкентда синтепон ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

'Тошкентда синтепон ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 30 июль куни соат 09:58 да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган, синтепон ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 10:02 да етиб борган ва ёнғин соат 10:10 да қуршаб олиниб, соат 10:13 да ўчирилган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

    Бошқа янгиликлар