АсосийЖамият

Аёли ва қайнонасини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди

Судланувчи жиноятга аёлининг хиёнатидан сўнг қўл урганини айтди.

'Аёли ва қайнонасини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди'ning rasmi

Тошкент вилоятида аёлини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 22 йилга қамалди. Судланувчи жиноятга аёлининг хиёнатидан сўнг қўл урганини айтди.

Жорий йил 19 март куни Чиноз туманида рўй берган даҳшатли қотиллик бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Маълум бўлишича, куйов қайнонасининг уйида ичкуёв сифатида яшаб келган.

У аёли ва қайнонасини пичоқ синиб кетгунга қадар жароҳатлаган. Суд жиноятчини Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “а, ж, о, р” бандлари бўйича айбли деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этди.

    Бошқа янгиликлар