“На связи” лойиҳаси ҳисоб-китобларига кўра, Россияда 2025 йил июль ойида интернет алоқаси камида 2099 марта узилган. Бу кўрсаткич май ойидаги 69 ва июндаги 662 марта кузатилган узилишлардан сезиларли даражада кўп.
Одатда узилишлар қисман бўлиб, бир шаҳарнинг баъзи ҳудудларида интернет ишлаган, бошқаларида эса бутунлай йўқолган. Бироқ июлда Красноярский ўлкасида бутунлай узилган ҳолатлар ҳам бўлган — айрим қишлоқларда одамлар 5 кун давомида интернетга уланмаган.
“Интернетни ҳимоя қилиш жамияти” ҳисобига кўра, бу узилишлар июлда камида 25 миллиард рубльиқтисодий зарар келтирган. Ҳудуд раҳбарлари эса буни дрон ҳужумларига қарши хавфсизлик чораси деб изоҳлаб, аҳолига нақд пул жамғаришни тавсия қилмоқда.
Нижний Новгород вилояти раҳбари Глеб Никитин эса бу ҳолатга ижобий қарашга чақирди — “бу рақамли детокс учун имконият”, дея таъкидлаган у.