АсосийДунё

ҲАМАС қуролсизланса, Ғазода уруш тугайди

Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида қайд этди.

'ҲАМАС қуролсизланса, Ғазода уруш тугайди'ning rasmi

Яқин Шарқдаги мураккаб вазият фонида Ғазо секторидаги уруш тўхташи учун Германия Ташқи ишлар вазирлигидан кескин баёнот янгради, деб ёзади dw.com. Ташқи ишлар вазири Ёханн Вадефул Тел-Авивга сафар олдидан билдирган фикрларига кўра, ҲАМАС қуролларини ташлаб, барча гаровга олинганларни, жумладан Германия фуқароларини озод қилса, шунингдек, сектордаги сиёсий таъсиридан воз кечса, Ғазодаги қуролли тўқнашувларга нуқта қўйилиши мумкин.

Вадефул таъкидлади: “Германия Исроилнинг хавфсизлигини таъминлашда ва унга ёрдам беришда давом этади. Аммо биз ҲАМАСдан гаровдагиларни, жумладан, Германия фуқароларини озод қилиш, қуролсизланиш ва Фаластин ҳудудларида сиёсий таъсирни тўхтатишни талаб қиламиз. Бундан буён ҲАМАС томонидан Исроилга таҳдид солишга йўл қўйилмаслиги шарт.”

Германия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, музокаралар устида ишлар давом этаётганига қарамай, ҲАМАС таслим бўлишга ва можарони тугатишга ҳали тайёр эмаслиги қайд этилган. Шу билан бирга, Ғазо секторидаги вазият тобора кескинлашиб бораётгани ва бу ҳолат Германияни бефарқ қолдирмаслиги алоҳида урғу билан айтилди.

"Германия Исроил олдидаги алоҳида масъулиятини тан олади. Аммо Ғазо секторидаги вазиятнинг кескин ёмонлашиши Германияни бефарқ қолдира олмайди ва қолдирмайди ҳам", дейилган ТИВ сайтида.

ТИВ маълумотига кўра, Германия Исроил олдидаги масъулиятини тўлиқ англайди. Бироқ, Ғазодаги инсонпарварлик инқирози ва уруш оқибатлари бутун жаҳон жамоатчилиги учун жиддий ташвиш манбаи бўлиб қолмоқда.

Ҳозирги мураккаб вазиятда Германия халқаро ҳамжамиятни муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирмоқда. Урушдан жабр кўраётган тинч аҳоли ва гаровдаги инсонлар тақдири эса мутасадди идоралар диққат марказида қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:06

    Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради

    Microsoft асосчиси Жеффри Эпштейн билан муносабатлари бўйича изоҳ бериб, етарлича текширув ўтказмаганини тан олди ва узр сўради.

    'Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:33

    Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган

    Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампни жинсий тажовузда айбловчи гувоҳ билан боғлиқ 3 та интервьюлар бўлган.

    'Қозоғистондаги кафе портлашида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:58

    Қозоғистондаги кафе портлашида 7 киши ҳалок бўлди

    Оқмўла вилоятининг Шучинск шаҳрида жойлашган кафеда газ-ҳаво аралашмаси портлаши оқибатида 7 киши вафот этди, 26 нафар фуқаро жароҳат олди.

    'ЕИ Украина учун 90 млрд евро кредит бўйича Венгрия билан муроса изламоқда'ning rasmi

    Дунё 26.02.2026 13:46

    ЕИ Украина учун 90 млрд евро кредит бўйича Венгрия билан муроса изламоқда

    Брюссел Будапештни молиявий ёрдамни блокдан чиқаришга кўндириш учун музокараларни кучайтирган.

    'Трамп Украина можаросини бир ойда тугатмоқчи, Зеленский эса бошқа муддатни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 26.02.2026 06:58

    Трамп Украина можаросини бир ойда тугатмоқчи, Зеленский эса бошқа муддатни таклиф қилди

    АҚШ президенти можарони тезроқ якунлаш тарафдори эканини билдирган, Украина раҳбари эса бу борада бошқачароқ фикр билдирган.

    'Клаудия Шейнбаум Илон Маскни судга бериши мумкин'ning rasmi

    Дунё 25.02.2026 13:24

    Клаудия Шейнбаум Илон Маскни судга бериши мумкин

    Илон Маск Мексика президентини наркокартеллар билан алоқадорликда айблаганидан кейин ҳукумат ҳуқуқий чоралар масаласини кўриб чиқмоқда.