АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Президент 4-5 август кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.

'Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради'ning rasmi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун 4-5 август кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

"Аваза" миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.

Конференция кун тартибидан транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошликни ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон етакчиси Туркманистонга ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган тадбирда ҳам иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама музокаралар ўтказади

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 31.07.2025 19:32

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири тайинланди

    Эъзозхон Каримова Ўзбекистонда сўнгги 10 йил ичида таълим тизимида раҳбарлик лавозимини эгаллаган 5-шахс бўлди.

    'Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари нега учрашди?'ning rasmi

    Сиёсат 31.07.2025 01:46

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари нега учрашди?

    Икки мамлакат вакиллари савдо, инфратузилма ва минтақавий интеграцияга оид Масалаларни муҳокама қилди.

    'Озиқ-овқат экспортини кўпайтириш бўйича янги захира ва имкониятлар белгиланди'ning rasmi

    Сиёсат 30.07.2025 20:08

    Озиқ-овқат экспортини кўпайтириш бўйича янги захира ва имкониятлар белгиланди

    Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    'Президент: Аномал иссиқ ҳам, совуқ ҳам баҳона эмас'ning rasmi

    Сиёсат 30.07.2025 16:00

    Президент: Аномал иссиқ ҳам, совуқ ҳам баҳона эмас

    Мирзиёев ҳокимлардан иқлимга мос ечим, экспортда аниқ натижа талаб қилди.

    'Энди Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти кўпайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 30.07.2025 14:17

    Энди Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти кўпайтирилади

    Ўзбекситонда сўнгги уч йилда 250 минг гектар ер озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга ўтказилган.

    'Андижондаги янги лойиҳалар тақдимот қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 28.07.2025 20:50

    Андижондаги янги лойиҳалар тақдимот қилинди

    Давлатимиз раҳбарига ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.