АсосийДунё

Украинадаги уруш янги потсдам билан якунланмайди — немис тарихчиси

Тарихчи Леонхард Россияни фақат қатъий позиция тўхтатиши мумкинлигини айтди.

'Украинадаги уруш янги потсдам билан якунланмайди — немис тарихчиси'ning rasmi

Фрейбург университети профессори, тарихчи Ёрн Леонхард фикрича, Владимир Путинга нисбатан ҳар қандай муроса ёки асимметрик ён беришлар фойда бермайди. Унга кўра, Россияни фақат аниқ чизилган “қизил чизиқлар” ва ишончли тўхтатувчи механизм тўхтатиши мумкин.

Леонхард бу хулосани бундан 80 йил аввал ўтган Потсдам конференциясидан олиб чиқади. У ерда Сталин Ғарб демократиясининг заифлигини нотўғри баҳолаган, аммо АҚШ ва Британиянинг мувофиқлаштирилган позицияси муҳим роль ўйнаган.

Тарихчининг таъкидлашича, 1945 йилдан кейин кўплаб урушлар расмий тинчлик шартномаси билан эмас, балки заиф сулҳ ёки БМТ резолюцияси билан тугаган. У бундай ҳолат Украинадаги урушда ҳам такрорланиши мумкинлигини айтади: Россия вақтинча сулҳ ортидан кейинчалик яна уриниш қилиши эҳтимолдан холи эмас.

У шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг емирилиши, урушлар шаклининг ўзгариши — давлатлараро можаролар билан бирга фуқаролик, этник зиддиятлар ва киберҳужумлар аралашган мураккаб ҳолатга эътибор қаратди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 22:13

    Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди

    12 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.