АсосийЖиноят

Пойтахтда “ҳожатбарор” сохта ДХХ ходими минг доллар пора билан қўлга олинди

У ўзини Давлат хавфсизлик ходими сифатида таништириб, корхона раҳбаридан 1000 доллар олган.

'Пойтахтда “ҳожатбарор” сохта ДХХ ходими минг доллар пора билан қўлга олинди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида яшовчи 1985-йилда туғилган фуқаро ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништирган. У Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали хеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишда ёрдам беришини айтган.

Ўтказилган тезкор тадбирда ушбу “ҳожатбарор” фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланган. Ушбу шахс корхонага хориждан импорт қилинаётган автомобил эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар