АсосийЖамият

Қашқадарёда автосистерна ёниб кетди

Ёнғин оқибатида бир киши жароҳатланган.

'Қашқадарёда автосистерна ёниб кетди'ning rasmi

Кеча, 5 август куни соат 22:20 да Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёқилғи қуйиш пайтида автосистерна чақнади. Натижада ёнғин келиб чиқди.

Маълум бўлишича, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:22 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни 22:50 да тўлиқ ўчирган.

Ҳодиса оқибатида 1 автосистерна ва 10 куб метрлик пропан сақлаш резервуари зарарланган. Цистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.

Ҳозирда ҳодисанинг сабаблари ўрганилмоқда. Вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари воқеа жойига етиб борган.

    Бошқа янгиликлар