АсосийДунё

Германияда сохта Пикассо асарлари аукционда сотилди

Полиция миллионлаб евролик фирибгарлик ортида италиялик эркак турганини аниқлади.

'Германияда сохта Пикассо асарлари аукционда сотилди'ning rasmi

Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтган санъат асарлари аукционида Паблос Пикассонинг икки дона сохта гравюраси сотилди. Улардан бири Вормс шаҳридаги арт-дилер томонидан харид қилинган бўлиб, аллақачон терговчилар томонидан олиб қўйилган. Иккинчисини Австриялик коллекционер сотиб олган.

Мазкур иш юзасидан тергов олиб бораётган ҳуқуқ-тартибот идоралари айбдор сифатида Италиянинг фуқароси бўлган эркакни гумон қилмоқда. У йиллар давомида Пикассонинг “Суите Vollard” номли 100 та офортдан иборат машҳур график тўпламига мансуб асарларни сохталаштириб, халқаро санъат бозорида сотган.

Полиция ва Мюнстердаги Пикассо музейи ҳамкорлигида яна икки дона қалбаки асар аукционга чиқмасдан олдин мусодара қилинган. Тергов ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доғистонда собиқ амалдорнинг 100 млрд рублга тенг активларни ўзлаштиргани фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:48

    Доғистонда собиқ амалдорнинг 100 млрд рублга тенг активларни ўзлаштиргани фош этилди

    У энг йирик нефть терминалини яқинларига арзон нархда ўтказган бўлиши мумкин.

    'Каримовга тегишли деб ҳисобланган ҳашаматли яхта АҚШда аукционга қўйилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:46

    Каримовга тегишли деб ҳисобланган ҳашаматли яхта АҚШда аукционга қўйилди

    АҚШ ҳукумати санкциядаги россиялик миллиардер Сулейман Керимовга тегишли дея конфискация қилинган “Аmadea” яхтасини 10-сентабр куни Сан-Диегода ёпиқ аукционда сотади.

    'Зарема Мусаэвага колонияда “назоратчини тирнаганлик” учун яна 4 йилга яқин жазо белгиланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:43

    Зарема Мусаэвага колонияда “назоратчини тирнаганлик” учун яна 4 йилга яқин жазо белгиланди

    Чеченистонда суд мухолифат етакчилари онаси Зарема Мусаэвани жазони ижро этиш муассасаси фаолиятини издан чиқаришда айбдор деб топди.

    'АҚШ Ҳиндистон маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:41

    АҚШ Ҳиндистон маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий этди

    Бунга Деҳлининг Россиядан нефть харид қилаётгани сабаб сифатида кўрсатилган.

    'Путин ва АҚШ элчисининг учрашуви якунланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:39

    Путин ва АҚШ элчисининг учрашуви якунланди

    Москвада Путин ва АҚШ президенти Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф уч соатлик музокара ўтказди.

    'Украиналиклар орасида Зеленскийга бўлган ишонч пасаймоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:35

    Украиналиклар орасида Зеленскийга бўлган ишонч пасаймоқда

    Президент Владимир Зеленскийга ишонувчилар сони 58 фоизни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич май ойида 65 фоиз бўлган.