АсосийДунё

Исроил Мисрга 35 миллиард долларлик газ сотади

Исроил 2040 йилгача Мисрга 130 миллиард куб метр табиий газ етказиб беради.

'Исроил Мисрга 35 миллиард долларлик газ сотади'ning rasmi

“Реутерс”нинг ёзишича, Левиятан газ конидан газ етказиб бериш икки босқичда амалга оширилади: 2025 йилдан бошлаб 20 миллиард куб метр газ юборилади, кейин платформа кенгайтирилгач, яна 110 миллиард куб метр газ экспорт қилинади.

Левиятан кони тахминан 600 миллиард куб метр газ захирасига эга бўлиб, 2020 йилдан буён ишлатилмоқда. Шу кунгача Мисрга 23,5 миллиард куб метр газ етказиб берилган.

Мисрда сўнгги йилларда электр тақчиллиги кучайди. Мамлакат газ танқислиги фонида 150 дан ортиқ суюлтирилган газ юкларини импорт қилиш бўйича келишувлар тузган. Эндиликда Миср газ экспортчиси эмас, балки йирик импортчига айланган.

    Бошқа янгиликлар