Россия Таълим вазирлиги чет эллик меҳнат мигрантларининг болалари учун мактаб таълимини пулли қилиш таклифига қарши чиқди. Бу ҳақда вазирликнинг Давлат умумий таълим сиёсати ва мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича департаменти раҳбари Александр Реут маълум қилди.
Маълум қилинишича, Россия Конституциясига биноан мамлакат ҳудудида яшаётган барча шахслар, шу жумладан хорижликлар ҳам таълим олиш ҳуқуқига эга. У бу ҳуқуқ умумий ва ажратилмаган ҳуқуқ эканини эслатиб ўтган.
Маълумот учун, Россия Давлат думасининг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов хорижликларнинг фарзандларини бепул ўқитишни тақиқловчи қонун лойиҳасини таклиф қилган эди.