АсосийЖамият

Ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишдан кўчириш баҳонасида пулини йўқотганлар аниқланди

Андижон ва Қашқадарёда ўтказилган текширувлар давомида таълим соҳасидаги фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

'Ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишдан кўчириш баҳонасида пулини йўқотганлар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Пахтаобод туманида ўтказилган терговга қадар текширувда аввал судланган О.Х. ва унинг шериги Т.К. фуқаро Б.М.ни алдаб, унинг турмуш ўртоғини Қирғизистондан Андижон давлат университетига ўтказиб бериш баҳонасида 2 500 доллар ва 9,6 млн сўмни ўзлаштирган. Ҳозирда ушбу маблағдан 700 доллар қайтарилиб, тегишли расмийлаштириш ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Касби туманида ҳам шубҳали ҳолат қайд этилди. Фуқаро Н.Ғ. қўшни Қозоғистондаги олийгоҳда ўқигани ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, Қаршидаги хусусий университетга қабул қилиш ваъдаси билан Қ.Ж.дан 1 000 доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари — 168-модда (фирибгарлик) ва 28, 211-модда (пора бериш) асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

    'Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 12:07

    Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

    Мазкур рейтингда иккинчи ўринни Украина терма жамоаси аъзоси Егор Ярмолюк эгаллаган.

    '“Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 09:03

    “Сатурн” лақабли ММА жангчиси хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди

    Маълум қилинишича, жангчининг транспорт воситасини хавфсизлик камарисиз бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

    'Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди'ning rasmi

    Жамият 03.06.2026 07:01

    Ўзбекистонда 4 минг йил аввалги бола бош суягида трепанация излари аниқланди

    Олимлар таъкидлашича, ушбу кашфиёт қатор саволларни ҳам келтириб чиқаради.