АсосийЖамият

Энди электр таъминоти корхоналари ходимлари камералар билан ишлайди

Ходимларнинг истеъмолчилар билан мулоқоти, жойларда ўтказган ўрганиш ишлари бодикамераларга ёзиб олинади.

'Энди электр таъминоти корхоналари ходимлари камералар билан ишлайди'ning rasmi

Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидаги ҲЕТК инспекторлари 54 та бодикамера билан таъминланган. Бу орқали ходимларнинг истеъмолчилар билан мулоқоти, жойларда ўтказган ўрганиш ишлари ёзиб олинади.

Электр таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларда шаффофликни таъминлаш, коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимни рақамлаштириш, замонавий технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Энергосавдо» Самарқанд филиалида Э-далолатнома расмийлаштириш тизими йўлга қўйилган бўлиб, туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарига 158 дона планшет ажратилган.

Инспекторлар томонидан ҳар бир далолатнома ушбу планшетлар орқали тузилиб, тизимга киритилади. Қоғоз далолатномалардан фарқли равишда ҳар бир далолатноманинг ҳисоби юритилади ва ижроси таъминланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентда сақланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:10

    Энди пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентда сақланади

    Ислом цивилизация маркази экспозициясидан ўрин олган нусхалардан бири Император Ҳирақлюсга юборилган мактублар реконструкцияси намойиш этилади.

    'Қайси соҳаларда Face ID орқали электрон шартнома тузиш мумкин бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:19

    Қайси соҳаларда Face ID орқали электрон шартнома тузиш мумкин бўлади?

    “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

    'Президент: “Олий таълим тизими реал бозорга мослашиши керак”'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:26

    Президент: “Олий таълим тизими реал бозорга мослашиши керак”

    Ишлаб чиқарувчиларга мос мутахассис етиштириш бўйича янги тизим жорий этилади.

    'Президент: “Диплом бор, аммо касбга мос малака йўқ”'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:38

    Президент: “Диплом бор, аммо касбга мос малака йўқ”

    Ўзбекистон раҳбари олийгоҳлар таълими ҳақиқий меҳнат бозори эҳтиёжларига мос келмаётгани кескин танқид қилди.

    'Ўзбекистонда олтин захираси  48,74 млрд долларни ташкил қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:24

    Ўзбекистонда олтин захираси 48,74 млрд долларни ташкил қилди

    Бу кўрсаткич ўтган ойга  нисбатан 193,7 миллион долларга (0,4 фоизга) кўп.

    'Алишер Қодиров яна тилга кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:58

    Алишер Қодиров яна тилга кирди

    Бу гал унинг нишонида Женнифер Лопес.