АсосийЖамият

Тошкент вилоятидаги “Уч қаҳрамон” бозори аланга ичида қолди

Ёнғинни бартараф этиш учун 10 та экипаж жалб этилган.

'Тошкент вилоятидаги “Уч қаҳрамон” бозори аланга ичида қолди'ning rasmi

Бугун, 11 август куни ярим тунда Тошкент туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, соат 02:22 да Тошкент вилояти ФВБга бозор ёнаётгани ҳақида хабар берилган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 7 дақиқада етиб борган. Жараёнга жами 10 та экипаж жалб этилган.

Ёнғин соат 03:24 да қуршаб олинган ва 04:46 да бартараф этилган. Ҳодиса ортидан тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

    Бошқа янгиликлар