АсосийДунё

Украина Россия уруши тўхтайдими?

Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш ва музокараларни бошлаш тарафдори пайдо бўлди.

'Украина Россия уруши тўхтайдими?'ning rasmi

Россия президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак Украинадаги урушни тўхтатишни ва музокараларни бошлашни таклиф қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Билдирилишича, Козак президент Владимир Путинга жангларни тўхтатиш режасини тақдим этган. У Россияда ички ислоҳотлар ўтказишни, куч тузилмаларини ҳукумат назоратига ўтказишни ва мустақил суд тизимини яратишни таклиф қилган. 

Козак узоқ йиллар муҳим давлат лойиҳаларини бошқарган бўлса-да, сўнгги пайтларда Кремль ичида таъсирини йўқотиб бормоқда. Унинг кўплаб ваколатлари Украинага нисбатан қатъий позицияни қўллаб-қувватлайдиган ва босиб олинган ҳудудларни бошқаришда фаол иштирок этаётган Сергей Кириенкога ўтган. Шунга қарамай, Козак Украинадаги урушга норасмий равишда қарши чиқиши билан танилган кам сонли юқори лавозимли амалдорлардан бири ҳисобланади. 

Таъкидланишича, Козак Украинага кенг кўламли ҳужум олдидан Путинни қароридан қайтаришга уринган. У президентни ҳужум оқибатлари, Украина армияси ва жамиятининг қатъий қаршилиги ҳақида огоҳлантирган.

Уруш бошланганидан кейин эса у ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузишга уринган, бироқ Путин бу таклифларни рад этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туск: АҚШ Аляска саммити олдидан Европа билан маслаҳатлашишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:38

    Туск: АҚШ Аляска саммити олдидан Европа билан маслаҳатлашишга ваъда берди

    Полша бош вазири: “Ушбу музокараларда хавотир ва умид бирга яшамоқда”.

    'Германия Исроилдан Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар бўйича изоҳ талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:28

    Германия Исроилдан Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар бўйича изоҳ талаб қилмоқда

    Берлин: “Бир кишига қаратилган ҳужумда беш журналист ҳалок бўлиши — изоҳсиз қолдирилмаслиги керак”.

    'Испанияда “сквоттерлар” инқирози чуқурлашмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:19

    Испанияда “сквоттерлар” инқирози чуқурлашмоқда

    Уй эгалари ҳуқуқлари поймол этилар, 3,8 миллион хонадон бўш турибди.

    'АҚШда 4,56 миллиард йил аввал пайдо бўлган метеорит уй томини тешиб ўтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:48

    АҚШда 4,56 миллиард йил аввал пайдо бўлган метеорит уй томини тешиб ўтди

    Олимлар уни ҳодиса бўлган Макдоноф шаҳри номи билан “Makdonof метеорити” деб аташни таклиф қилган.

    'Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи газдан  заҳарланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:18

    Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи газдан заҳарланди

    Расмий маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса тунда юз берган.

    'Бекободда МИБ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:04

    Бекободда МИБ ходими пора билан ушланди

    Давлат ижрочиси хорижга чиқиш тақиғини олиб ташлаб бериш эвазига 20 млн сўм талаб қилган.