АсосийЖамият

Андижонда 4,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

'Андижонда 4,6 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди'ning rasmi

Андижон шаҳрида жойлашган “Г.Т.” масъулияти чекланган жамиятининг айрим мансабдор шахслари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Текстиль маҳсулотларига ишлов берувчи цехдаги электр жиҳозлар рухсатсиз равишда тармоққа уланиб, электр энергияси ўғирлаб келинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами 4,6 миллиард сўмлик зарар етказилган. Ҳолат Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишда қонунбузарликларни аниқлаш бўйича ўтказилаётган назорат тадбирлари чоғида фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар бу каби ноқонуний ҳаракатлар жиддий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатмоқда.

    Бошқа янгиликлар